Ўзбекистон | 23:57 / 04.01.2016
6260
1 дақиқада ўқилади

Россия 2016 йилда Ўзбекистондан харид қиладиган газ ҳажми Туркманистон ўтган йили етказиб берганига нисбатан кўп бўлади

Ўзбекистондан 2016 йилда харид қилинадиган газ ҳажми Туркманистондан 2015 йили олинган газ ҳажмидан кўра кўпроқ бўлади. 2015 йил сўнгида ўзбек газини сотиб олишни янада кўпайтириш бўйича келишувга эришилгани муҳим қадамлардан бири бўлгани эътироф этилмоқда. Бу ҳақда Россиянинг «Газпром» компаниясидаги манба маълум қилган.

«2016 йилда Ўзбекистон газини харид қилиш ҳажми Туркманистон 2015 йилда етказиб берган 3,1 миллиард кубдан кўра сезиларли кўп бўлиши аниқ», — дея таъкидлаб ўтган манба.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон газ қазиб олувчи дунёдаги энг йирик давлатлар ўнлигига киради (йилига 63—65 миллиард куб газ), МДҲ давлатлари орасида эса бу кўрсаткичда учинчи ўринни қайд этмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш