Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Эрон билан ўзаро авиақатновларни тўхтатади
Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр қироллик Эрон билан ўзаро авиақатновларни тўхтатиши ҳақида маълум қилди.
Бироз олдинроқ, Саудия Арабистони ўз фуқароларига Эронга боришни ман қилгани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, 2 январь куни Саудия Арабистони ҳукумати томонидан 47 киши, шу жумладан, таниқли шиа тарғиботчиси Нимр ан-Нимрнинг қатл этилганини эълон қилди.
3 январь, якшанба куни Саудия Арабистони Эрон билан дипломатик алоқаларни узганлиги билдирилганди.
Мазкур қарорларга Теҳрондаги оммавий тартибсизликлар натижасида Саудия Арабистони элчихонаси вайрон қилингани сабаб бўлган.