Жаҳон | 19:44 / 04.01.2016
3891
1 дақиқада ўқилади

Shell Эрон олдидаги 2.3 млрд долларлик қарздорликни ёпиш борасида келишувга эришди

Эрон миллий нефть компанияси Англия-Нидерландиянинг Royal Dutch Shell компанияси билан йирик халқаро концерннинг Теҳрон олдидаги 2.3 млрд долларлик қарзини ёпиши борасида келишувга эришди. Бу ҳақда Эрон компанияси ижрочи директори Муҳсин Ғамсорий маълум қилди.

“Ўтказилган музокаралар натижасида биз Shell билан 2.3 млрд доллар ҳажмли Эронга берилиши лозим бўлган қарзни ёпиш борасида келишувга эришдик”, - унинг сўзларини келтиради Mehr агентлиги.

Ғамсорийнинг сўзларига қараганда, томонлар эришган келишувга мувофиқ, Эроннинг концернга нефть етказиб бериши илгариги қарздорликнинг ёпилиш муддатлари билан бевосита боғланади. Қарзлар, ўз навбатида, Эронга нисбатан санкцияларнинг бекор қилиниши биланоқ ўтаб берилади. Илгарироқ буни Shell президенти ўринбосари Эдвард Дэниелс тасдиқлаган эди.