Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон ва Саудия Арабистони терроризмга қарши курашда ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда
Тожикистон ва Саудия Арабистони хавфсизлик, жумладан, терроризмга қарши биргаликда кураш олиб бориш соҳасида ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда душанба, 4 январь куни Тожикистон президенти матбуот хизмати Эмолали Раҳмон ҳамда Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Ал Сауд ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунига кўра хабар қилди.
Айни пайтда Тожикистон етакчиси Ар-Риёдда уч кунлик расмий ташриф билан бўлиб турибди. Эмомали Раҳмон сўзларига кўра, Тожикистон Саудия Арабистонини араб дунёси ва Ўрта Шарқдаги муҳим шериги деб ҳисоблаб, доимий равишда ушбу мамлакат билан кўп томонлама муносабатларни ривожлантиришга ҳаракат қилади.
Унинг таъкидлашича, икки мамлакатнинг халқаро сиёсатдаги позицияси бир-бирига яқин бўлиб, етакчи глобал ва минтақавий масалалар бўйича ўзаро мос тушади.
“Тожикистон ва Саудия Арабистони ҳар икки мамлакат хавфсизлик, жумладан, уюшган трансмиллий жиноятчилик, терроризм, экстремизм ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш соҳасида самарали ҳамкорлик шаклини амалиётга татбиқ этиш имкониятига эга”, - деди Тожикистон етакчиси.
Томонлар икки мамлакат ўртасидаги иқтисод, таълим, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилишди.