Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:28 / 04.01.2016
5693
1 дақиқада ўқилади
Трамп Клинтон хонимни ўз тан соқчиларини қуролсизлантиришга чақирди
АҚШ президентлигига республикачилардан номзод бўлмиш миллиардер Дональд Трамп демократ рақибаси Ҳиллари Клинтонни ўзини ҳимоя қилиш учун қурол керак эмаслигини исботлаш учун аввало тан соқчиларини қуролсиз қолдиришга чақирди. Бу ҳақда у Twitter’даги микроблоги орқали баёнот тарқатди.
“Ҳилларининг айтишича, қурол сизни ҳимоя қилмайди. Агар у бунга ишонса, тан соқчиларини тезда қуролсизлантириш ҳақида буйруқ чиқарсин”, - дейилади хабарномада.
Илгарироқ Клинтон хоним қурол-яроғ сотилишини жиддий тарзда чеклашга чақирган эди.