Жаҳон | 15:09 / 04.01.2016
3274
2 дақиқада ўқилади

Уэльсда машинистлар иш ташлаши бўлиб ўтмоқда

Бугун, 4 январь куни Уэльснинг барча ҳудудида Arriva Trains Wales машинистларининг иш ташлашлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” темир йўл компаниянинг расмий сайтига асосланиб хабар бермоқда.

"Arriva Trains Wales машинистлар касаба уюшмаси (ASLEF ва RMT)нинг 24 соатлик иш ташлаши кутилаётганини тасдиқлаши мумкин”, - дея хабар берди компания. Мурожаатда душанба куни компаниянинг барча хизматлари бекор қилиниши ҳам қайд этилган. Шунингдек, иш ташлашлар сешанба куни ҳам поездлар ишига таъсир кўрсатиши мумкинлиги айтиб ўтилган.

“Биз (ишдаги) узилишлардан чуқур афсусдамиз ва иш ташлашни бекор қилиш учун барча имкониятларни сафарбар этамиз”, - дейилади баёнотда. Компания, шунингдек, ўз мижозларига муқобил йўналишлар тўғрисида ўйлаб кўришни тавсия қилди.

Arriva Trains вакили Гарет Томаснинг ВВС телерадиокорпорацияси келтириб ўтган сўзларига кўра, меҳнат шароитларини яхшилаш ва тўловлар бўйича сўнгги таклифдан компания фавқулодда ҳайратга тушган.