Жаҳон | 11:40 / 04.01.2016
4075
1 дақиқада ўқилади

Уругвайда бортида 300 тонна ёнилғи бўлган Хитой балиқчи кемаси ёниб кетди

Бортида 300 тонна ёнилғи бўлган балиқ овловчи кема Уругвай пойтахтидаги портда ёниб кетди. Бу ҳақда 3 январь куни ўт ўчириш хизмати вакилига асосланиб ТАСС хабар қилди.

Унинг маълумотларига кўра, сузишга тайёргарлик кўраётган Хитой кемасининг машина бўлимида ёнғин юзага келиб, бутун кема бўйлаб тарқаб кетган.

40 нафар экипаж аъзоларининг барчаси эвакуация қилинган, кема хавфсиз жойга тортиб кетилган. Ўт ўчирувчилар кемадан турли хилдаги газ жойлаштирилган 62та баллонни олиб чиқиб, портлаш хавфини бартараф қилишга муваффақ бўлишган.
Айни пайтда, қолган ёнилғининг портлаш эҳтимоли сақланиб қолаётгани тўғрисида хабар қилинмаган.