Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда 20 минг амалдор Давлат хизматчилари кодексини бузгани учун жазоланди
Хитойда 2013 йилнинг бошидан буён 20 минг нафарга яқин амалдор 2012 йил охирида жорий этилган давлат хизматчилари хулқ-атвори тўғрисидаги қоидаларни бузгани учун жазога тортилди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги Коммунистик партиянинг интизомни текшириш бўйича марказий қўмитаси маълумотига асосланиб хабар берди.
Янги қоидаларни бузган аксарият амалдорлар маъмурий ёки интизомий жазога тортилган.
Reuters агентлиги хабарига кўра, 5 минг нафардан зиёд амалдор хизмат автомобилларидан фойдаланиш тартибларини бузган. Яна 900 нафари эса дабдабали байрам тадбирлари учун ортиқча маблағларни сарфлаб юборгани учун жазоланган.