Жаҳон | 15:48 / 05.01.2016
3175
1 дақиқада ўқилади

Афғонистоннинг Жалолобод шаҳридаги хорижий консулхоналари яқинида портлаш юз берди

Афғонистон шарқидаги Жалолобод шаҳрида хорижий давлатлар консулхоналари яқинида портлаш содир бўлди.

Бу ҳақда ёзган Рейтер агентлиги маълумотида қурбонлар ва яраланганлар ҳақида аниқ айтилмаган.

Маҳаллий ҳукумат расмий вакили Атаулла Ҳугянийнинг таъкидлашича, дастлабки маълумотларга кўра, портлаш Ҳиндистон, Покистон ва Эрон консулхоналари жойлашган туманда юз берган.

Эслатиб ўтамиз, 3 январь куни жангарилар Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридаги Ҳиндистон консулхонасига ҳужум қилган, 4 январь куни афғон ҳарбийлари ҳужумда қатнашган барча террорчиларни йўқ қилган эди. Тўқнашувлар чоғида бир ҳарбий ҳалок бўлган ва 6 нафари жароҳат олган. Жароҳатланганларнинг 3 нафари тинч аҳоли вакиллари бўлишган.