Жаҳон | 18:38 / 05.01.2016
5280
1 дақиқада ўқилади

Америкалик сенатор: Саудия Эрон билан ихтилофдан сўнг ядровий қурол сотиб олиши мумкин

Саудия Арабистони Эрон билан муносабатларнинг кескин ёмонлашувидан сўнг Покистон ҳукуматидан ядровий қурол сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда америкалик сенатор Рон Жонсон (Висконсин штати) CNN телеканали эфири чоғида айтиб ўтди.

Журналистнинг бу борадаги саволига жавоб бераркан, сенатор бундай эҳтимолни инобатга олиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
“Саудия Арабистонининг Покистон билан алоқалари жуда яхши, у шунчаки бундай қуролни харид қилиши мумкин, - деди у. – Бу Яқин Шарқдаги вазият янада беқарорлашувига олиб келади”.

Сенатор Саудия ва Эрон ўртасида кенг миқёсли ҳарбий ихтилофнинг келиб чиқиши мумкинлигини чуқур хавотирда эканлигини алоҳида қайд қилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш