Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ар-Риёдни шиалар хатибининг қатли оқибатларидан огоҳлантирди
АҚШ Саудия Арабистонини мамлакатда шиалар хатиби Нимр ан-Нимрнинг қатл этилиши ёмон оқибатларга олиб келиши тўғрисида огоҳлантирди. Бу ҳақда Оқ уй расмий вакили Жош Эрнестга асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.
Унинг қайд этишича, Америка қиролликдаги инсон ҳуқуқларига амал қилиниши масаласини яна бир бор кўтаради.
Бундан олдинроқ, АҚШ Саудия Арабистонининг Эрон билан муносабатларини узишини танқид қилиб чиққан ва минтақа мамлакатларини бу зиддиятни "оловлантирмаслик ҳамда тўғри қадам ташлаш"га чақирганди.
Саудия Арабистони АҚШнинг норозиликлари ўзини хавотирлантирмаслигини билдирганди.