Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия парламенти уч минг нафар ёлғиз қочқин-болаларни қабул қилиш ташаббуси билан чиқди
Британия парламентининг Халқаро тараққиёт қўмитаси айни пайтда Европада ота-она қарамоғисиз қолиб, одам савдоси қурбонларига айланиш эҳтимоли юқори бўлган уч минг нафар қочқин-болаларни қабул қилиш ташаббуси билан чиқди, дея хабар бермоқда Reuters.
Халқаро тараққиёт вазирлиги фаолиятини назорат қилувчи қўмита аъзоларининг қайд этишича, минглаб қочқин-болаларни жойлаштириш 20 минг нафар суриялик қочқинни Британияга қабул қилишда бирламчи аҳамият касб этиши керак. “Ушбу инқироз натижаси ҳисобланган болалар энг ҳимоясиз қочқинлар саналишади”, - деди қўмита раҳбари Стивен Твигг.