Фан-техника | 00:21 / 05.01.2016
8558
1 дақиқада ўқилади

CES-2016: Samsung гибрид музлаткич ва бошқа янги технологияларини тақдим этди

Кўргазманинг очилишига ҳали вақт бор бўлсада, айрим компаниялар ўз янгиликларига аллақачон шаъма қилишга тушишди. Масалан, Samsung. Компания томонидан тақдим этилган эшигида планшетга эга гибрид музлаткич CES-2016 кўргазмасининг асосий экспонатларидан бири бўлиши кутилмоқда. У Android тизимида ишлайди.

Samsung Creative Lab бўлинмаси томонидан Welt — "ақлли камар” гаджети эгаси томон неча қадам ташлангани, қанча миқдорда калория қабул қилгани ва юқотгани, шунингдек, қанча вақт креслода ўтирганини ҳисоблаб беради.

 

Rink гаджети эса қўлларга тақилади ва у контроллер вазифасини ўтайди.

TipTalk —"ақлли тасма”си эса Gear S2 га ўхшаш соатларни нафақат қўлда ушлаб туради, масалан, қўнғироқ бўлиб қолганида қўлларни қулоққа олиб бориш билан қўнғироққа жавоб бериш имконини беради.