Жаҳон | 16:59 / 05.01.2016
3612
1 дақиқада ўқилади

Германия ТИВ: Саудия ва Эрон ихтилофи Сурия инқирозини бартараф этишга тўсқинлик қилади

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида келиб чиққан навбатдаги ихтилоф бу сафар жиддий тус олди ва у Сурия инқирозини бартараф қилиш ишига жиддий тўсқинлик қилади.

Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер Bild нашрига берган интервьюсида.

"Гап Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги муносабатларнинг навбатдаги бор кескинлашуви ҳақида кетмоқда, бу бизнинг Суриядаги меҳнтларимизни йўққа чиқариши мумкин ", — таъкидлади Штайнмайер.

"Ихтилоф яқин орада тугашидан, ақл ғолиб бўлишидан умид қиламан, Риёд ва Теҳрон дарҳақиқат муҳим бўлган нарса, яъни ҳарбий ихтилофларни бартараф этиш, Сурия, Яман ва бошқа нуқталардаги вазиятни юмшатиб, ИШИДга қарши курашишга эътиибор қаритишларига ишонаман ", — қўшимча қилди вазир.