Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google таржима хизматида Россия нега Мордорга айланиб қолганини тушунтириб берди
Google Translate сервиси украин тилидан “Россия” сўзини таржима қилишда русча натижа “Мордор” бўлиб қолаётгани билан боғлиқ хато тез орада тузатилишини ваъда қилмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Google Translate сервиси украин тилидан рус тилига айрим сўзларни ғалати тарзда ўгира бошлагани хабар қилинган эди. Жумладан, украинчада "Російська Федерація" деб ёзилганида, русчага бу "Мордор" деб “таржима” қилинади.
Маълумот учун, Мордор Жон Толкиен оламидаги (“Узуклар ҳукмдори”) ёвузлик маконидир. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг шарифи ёзилганида русчага “грустная лошадка” (“маъюс тойча”) деб “ўгирилади”. Бундан ташқари, "росіяни" (россияликлар) сўзи "оккупанты" (босқинчилар) деб берилаётган эди, аммо ҳозир бу ҳолат бартараф қилинган.
“Google Translate автоматик таржимон бўлиб, у одамлар иштирокисиз ишлайди, фақат алгоритмлардан фойдаланади. Google Translate автоматик таржимани ҳосил қилганида у юз миллионлаб ҳужжатларнинг намуналаридан фойдаланади ва қайси вариант энг тўғрилигини аниқлайди”, - тушунтирди матбуот хизмати ходими.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, “автоматик таржима қийин тизим бўлиб, сўзларнинг маъноси улар қўлланадиган контекстга боғлиқ”.