Жамият | 13:37 / 05.01.2016
6660
2 дақиқада ўқилади

Google Translate Россияни Мордор деб атади

Google Translate сервиси украин тилидан рус тилига айрим сўзларни ғалати тарзда ўгира бошлади, деб хабар беради РИА Новости агентлиги.

Жумладан, украинчада "Російська Федерація" деб ёзилганида, русчага бу "Мордор" деб “таржима” қилинади. Маълумот учун, Мордор Жон Толкиен оламидаги (“Узуклар ҳукмдори”) ёвузлик маконидир. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг шарифи ёзилганида русчага “грустная лошадка” (“маъюс тойча”) деб “ўгирилади”. Бундан ташқари, "росіяни" (россияликлар) сўзи "оккупанты" (босқинчилар) деб берилаётган эди, аммо ҳозир бу ҳолат бартараф қилинган.

Бу турдаги нуқсонлар сервиснинг украинча ва русча хизматларида тез-тез учраб туради.

2015 йил ёзида “Революція гідності” (Қадр-қиммат инқилоби) русчага "Политический кризис на Украине" (Украинадаги сиёсий инқироз) деб таржима қилинган. Ундан илгари рус тилидан хитой тилига ўгириш чоғида сервис Януковични Юшченко билан адаштириб юбораётган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш