Жаҳон | 18:21 / 05.01.2016
3247
1 дақиқада ўқилади

Жазоирда нефтни қайта ишловчи заводдаги портлаш туфайли камида 10 киши ҳалок бўлди

5 январь куни Жазоир шарқидаги Скикда шаҳрида жойлашган Sonatrach компаниясига тегишли нефтни қайта ишловчи заводда портлаш юз берган. Бу ҳақда "Ан-Нахар" телеканалига асосланган ҳолда Parisien нашри хабар тарқатган.

Нашр маълумотига кўра, бу теракт бўлиши ҳам, техник сабаб туфайли юзага келган портлаш бўлиши ҳам мумкин. Портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 10 нафарлиги айтилган.

Ҳукумат томонидан бу ҳодисага муносабат билдирилмаган.