Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кечки дайжест: Яқин Шарқ ўчоғи, Трампдан узун тили, Зиданнинг биринчи куни, Тошкентда янги маҳаллалар ва куннинг бошқа хабарлари
Кun.uz сайти куннинг муҳим хабарларини саралаб ўқувчилар ҳукмига ҳавола этишда давом этади.
Янги йилнинг илк кунларида Яқин Шарқда янги можаро ўчоғи пайдо бўлди. Саудия Арабистонида шиалар хатиби Нимр ан-Нимрнинг қатл этилиши ортидан Эронда ва Баҳрайндаги шиалар норозилик намойишлари ўтказишни бошлашди. Бу воқеалар фонида Саудия Арабистони Эрон билан дипломатик муносабатларини узди. Шундан сўнг ҳар ким бу жараёнда ким томонда туришини маълум қила бошлади.
Хусусан, бугун Саудия Арабистони тарафдорлари бўлган БАА, Баҳрайн ва Судан сафига Кувайт ва Малайзия қўшилди.
Бугун шунингдек, ўзининг ортодоксал чиқишлари билан одамларнинг "оғзини очишга ўч" бўлган мақтанчоқ миллиардер Дональд Трамп тилидан навбатдаги чиқишларни кузатдик.
Кечадан бошлаб "Реал"нинг янги бош мураббийига айланган Зидан атрофидаги хабарлар бугун ҳам кун бўйи давом этди.
Тошкентда 30та янги маҳалла ташкил этилди. Масалан, “Авиасозлар” маҳалласидан “Фазогир”, “Қўрғонтепа” маҳалласидан эса “Тепақўрғон” деган янги маҳаллалар ажралиб чиқди.
Шунингдек, 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб “Газпром” Ўзбекистондан газ харид қилиш ҳажмини оширгани ҳақидаги маълумот холдинг бошқарув кенгаши раҳбари Алексей Миллер томонидан тасдиқланди.
Саудия Арабистони ва Баҳрайн

Сурия мухолифати барча араб давлатларини Эрон билан муносабатларни узишга чақирди
Саудия Арабистони Эрон билан алоқалар тикланиши шартини айтди
Кувайт Саудия Арабистони элчихонасига уюштирилган ҳужум туфайли Эрондаги элчисини чақириб олди
Малайзия Эрондан хорижлик дипломатларнинг хавфсизлигини таъминлашни талаб қилди
Туркия Саудия Арабистони ва Эрон муносабатларини тиклаш жараёнида иштирок этишга тайёр
Америкалик сенатор: Саудия Эрон билан ихтилофдан сўнг ядровий қурол сотиб олиши мумкин
Трамп ва унинг душманлари
Трамп сайловолди рекламасида ИШИД террористларидан нефтни тортиб олишга ваъда берди
Трамп Клинтон хонимни ўз тан соқчиларини қуролсизлантиришга чақирди
Трамп Ҳиллари Клинтонни “ал-Қоида” матбуот котиби деб атади
Трамп: АҚШ Яқин Шарқда фаоллашмаганида, дунё тинчроқ бўлар эди
Зиданнинг "Реал" бош мураббийи сифатидаги илк куни

Зинедин Зидан "Реал" бош мураббийи Рафаэль Бенитеснинг ўрнини эгаллади
Зидан "Реал" бош мураббийи сифатида илк марта мурожаат қилди
Флорентино Перес: Зидан "Реал" бош мураббийи бўлиш учун яхши тайёрланди
Marca: Зиданнинг "Реал" билан шартномаси 2018 йилгача тузилган
Испаниядаги нашрлар Зиданнинг «Реал» мухлисларини хафа қиладиган сўзлари ёзилган видеони тарқатди
Дэвид Бекҳэм: Зидан "Реал"ни бошқариш учун энг муносиб номзод
Раймон Доменек: Зидан "Реал"ни бошқариш учун биринчи навбатда ўз ҳиссиётларини бошқара олиши керак
Зидан 6 мингга яқин мухлис қаршисида "Реал" бош мураббийи сифатидаги илк машғулотини ўтказди
Зидан "Реал" бош мураббийи сифатида дастлабки матбуот анжуманида иштирок этди
Тошкент маҳаллалари

Тошкент шаҳрида яна 30та янги маҳалла ташкил этилди
“Газпром” ва Ўзбекистон

“Газпром” раҳбари Алексей Миллер Ўзбекистондан газ харид қилиш ҳажми кўпайтирилишини тасдиқлади
“Газпром” Ўзбекистондан газ харид қилишни кўпайтирди
Ашхобод “Газпром” туркман газини сотиб олишни тўхтатганини маълум қилди
Шунингдек, куннинг бошқа муҳим хабарлари:
Саудия Арабистони 47 қатл адолатли суд асосида амалга оширилганини баён қилди
БМТ: баъзи бир сурияликларда зарин таъсирининг излари топилди
Швейцария ТИВ Саудиянинг ишончли вакилига 47 қатл масаласида норозилик билдирди
Маккейн Обамани Хитойга нисбатан ҳаракатсизликда айблади
Менделеев жадвалига тўртта янги унсур киритилди
Ўзбектелеком стационар алоқа абонентлари учун янги тарифлар жорий этди
Темир Сариев: ГЭСдаги авария электр таъминотида узилиш келтириб чиқармайди
Исроил матбуоти: Саудия ўз тақдиридан хавотирда
Ҳасан Руҳоний: Ар-Риёд муносабатларни узиш орқали ўз жиноятини яшира олмайди
Жаҳонгирий: Афғонистоннинг барқарорлиги Эроннинг хавфсизлиги кафолатидир
Путин 2017 йилнинг Россия учун Экология йили бўлишини маълум қилди