Жаҳон | 11:07 / 05.01.2016
5190
2 дақиқада ўқилади

Маккейн Обамани Хитойга нисбатан ҳаракатсизликда айблади

АҚШ Сенатининг қуролли кучлар бўйича қўмитаси раиси республикачи Жон Маккейн Қўшма Штатлар президенти Барак Обама маъмуриятини Хитойнинг Жанубий-Хитой денгизидаги ҳудудий даъволарига нисбатан юритаётган сиёсатини танқид остига олди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Маккейн баёнотига кўра, Хитой АҚШнинг кўр-кўрона бепарволиги остида минтақада “ҳудудий норозилик сиёсати”ни олиб бормоқда. Мисол сифатида у хитой самолётининг Спратли архипелагидаги сунъий оролга қўндирилишини келтириб ўтди.

Маккейннинг фикрича, Обама маъмурияти ё миллий хавфсизлик масалалаларида мураккаб қарорларни қабул қилиш ҳолатида эмас ёки Осиё-Тинч океани минтақасида тартибни сақлашнинг таъминланган ҳуқуқларини қўллашга тайёр эмас.

2 январь куни Вьетнам Ташқи ишлар вазирлиги ХХР элчисига хитой самолётининг Жанубий-Хитой денгизида Пекин томонидан қурилган сунъий оролдаги аэродромга қўндирилиши бўйича норозилик нотасини топширган эди.

Вьетнам Хитойни унинг суверинетини бузишда айблаган. АҚШ Давлат департаменти эса 4 январь куни мазкур ҳодисани минтақада кескинликни ошириш ва барқарорликка таҳдид сифатида баҳолади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш