Ўзбекистон | 22:48 / 05.01.2016
9901
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳиндистонлик ўқитувчини “дунёнинг чети”га саёҳат уюштиришга ундади

Россиянинг энг шарқий нуқтаси бўлмиш олис Жанубий Сахалинда ўқитувчи бўлиб ишлаб келаётган ҳинд Бенжамин Чарльз Sputnik агентлигига берган интервьюсида уни бундай чекка ҳудудга олиб келган сабаблар орасида Ўзбекистон ва ўзбекистонликларнинг Россияга илиқ муносабатлари борлигини айтиб ўтди. Ҳиндистонлик педагог Тошкентда бир муддат яшаганини эсга олди.

Бенжамин Чарльз Ҳиндистонда жойлашган чекка бир қишлоқда дунёга келган. Евросиёнинг кўплаб ҳудудларида бўлишга улгурган сайёҳ ниҳоят Сахалин ороли марказида тўхташга қарор қилди. Унинг ишонтиришича, она қишлоғи ҳам, Сахалин маркази сингари, денгиздан 40 км нарида жойлашган.

“Фақат бизда тупроқ қизил, сизларда эса деярли қора”, - қўшимча қилади Бен.

“Болалигимнинг кўп қисми Қувайтда ўтди, у ерда мен мактабни тамомладим, - сўзида давом этди ўқитувчи ва сайёҳ. – Шундан сўнг Ҳиндистонга қайтиб, университетга ўқишга кирдим. Университетни тамомлагач, иш юзасидан саёҳат қилдим. Мен бўлган давлат ичида Россияга энг яқини Ўзбекистондир. Мен Тошкентда яшардим. Айнан шу жой мени сизларнинг мамлакатингизга келишга ундади. Чунки ўзбекларнинг кўпчилиги Россия ҳақида илиқ фикрлар билдиради. Бу одамларни учратганимдан сўнг Россияда ишлаб кўриш керак, деган фикрга келдим”.

Бен Чарльз Россияга 2013 йилда кўчиб ўтган. Шундан буён у Сахалин оролида яшаб келмоқда. У инглиз тилидан дарс беради. Шунингдек, ахёнда бизнес-тренинглар ўтказиб туради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш