Жаҳон | 16:45 / 05.01.2016
7000
2 дақиқада ўқилади

Politiсo: турклар ва курдлар қарама-қаршилиги ҳақиқий урушдир

Турклар ва курдлар ўртасидаги қарама-қаршилик шунчаки майда низо бўлмаса, тўлақонли ҳарбий ихтилоф, ҳаттоки урушдир. Politiсo журнали колумнистининг фикрича, у келтириб чиқарадагина фожиани томонларнинг ҳеч бири бартараф эта олмайди.

Мақола муаллифи Асли Ойдинбоштош ихтилофни “ғалаба қилиб бўлмайдиган уруш” деб атайди. Унинг сўзларига қараганда, бу урушнинг жаҳон радарларидан ташқарида давом этаётгани унинг ҳалокатлилик даражасини янада оширади.

“НАТОнинг иккинчи энг йирик армияси Сурия билан чегарада деярли тўлиқ бандлиги, Калашников автоматлари билан қуролланган 16 яшар болакайлар билан тўлдирилганлиги халқаро ОАВда деярли ёритилмайди”, - деб ёзади журналист.

Унинг фикрича, ўтган йили миграцион инқироз масаласида Анқара билан келишувга эришган Европа бу борада жимлик сақлашни маъқул кўрмоқда, Вашингтон эса президент Ражаб Тойиб Эрдўған билан муносабатларни бузмасликка интилмоқда.

Муаллифнинг эслатиб ўтишича, Туркия ҳукумати Курдистон ишчи партиясига қарши ўн йиллардан буён курашиб келмоқда, аммо икки томон ўртасидаги сулҳ 2015 йилда бузилди.

“Томонларнинг ҳар бири бошқасини сулҳни бузишда айбламоқда, лекин ҳақиқат шундан иборатки, улардан ҳеч бири биз гувоҳ бўлаётган ихтилофни бартараф қила олмайди”, - хулоса қилди таҳлилчи.