Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея етакчиси артиллериячиларининг ҳарбий тайёргарлигини текширувдан ўтказди
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Корейс халқ армиясининг тўққизта йирик аралаш қисмлари артиллериячилари ўртасида ҳарбий тайёргарлик назорат-танловини ўтказди.
ТАССнинг ЦТАК ахборот агентлигига асосланиб хабар қилишича, “барча артиллерия гуруҳлари нишонларни аниқ мўлжаллаб, армиянинг ташвиқотчиларга аёвсиз зарбалар беришга тайёр эканини намоён этган”.
Ким Чен Ин машғулотлар натижасидан кўнгли тўлиб, артиллериячиларни яхши тайёргарлик кўрган снайперчилар, деб атаган.
Рағбатлантириш сифатида шахсан ўзи энг намунали аскар ва зобитларни медаллар ҳамда аълочи нишонлари билан мукофотлаган. ЦТАК машғулотлар ўтказилган жой ва санасини маълум қилмаган. Ким Чен Ин эса КХДР маршали унвони остида мамлакат қуролли кучларига раҳбарлик қилади.