Жамият | 10:23 / 05.01.2016
11350
1 дақиқада ўқилади

Шоҳжаҳон Жўраевнинг “Тилло узук” таронасига клип тасвирга олинди

Истеъдодли хонанда Шоҳжаҳон Жўраев ўз мухлисларига навбатдаги таронасига ишланган клипни тақдим этди. “Тилло узук” деб номланган қўшиқ матни Аҳад Қаюм қаламига мансуб бўлса, унга санъаткорнинг ўзи куй басталади.

Тилло узук, гапир энди, тилло узук,
Бузилдими тақдир энди, тилло узук?
Гувоҳ бўлдинг бугун ёлғон никоҳга сен,
Тўй ўтими ахир энди, тилло узук?

Ёлғон муҳаббат азобини тотган ошиқнинг шу каби қалб кечинмалари ифода этилган қўшиққа таниқли клипмейкер Шуҳрат Мавлонов томонидан клип суратга олинди. Клипни томоша қилар экансиз, ундаги ҳар бир саҳна қўшиқ матни, ундаги дарду нолаларга ҳамоҳанг эканини ҳис этасиз. Аввалига икки ошиқ-маъшуқнинг беғубор, мафтункор севгисига гувоҳ бўлсангиз, воқеалар ривожи сиз истамаган томонга ривожланиб боради: қиз чин муҳаббатдан мол-дунёни афзал кўради.

Мазкур клипни сайтимиз орқали биринчилардан бўлиб томоша қилишингиз мумкин.