Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцария ТИВ Саудиянинг ишончли вакилига 47 қатл масаласида норозилик билдирди
Швейцария ТИВга Саудия Арабистонининг ишончли вакили чақирилиб, унга 47 кишининг қатл қилиниши юзасидан расмий Берннинг позицияси очиқлаб берилди. Бу ҳақда идоранинг сайти орқали хабар қилинди.
Таъкидланишича, ТИВ Швейцариянинг ҳар қандай шароитларда ва ҳамма ерда ўлим жазосига қарши бўлиши ошкор айтилган.
“Бундай оммавий қатллар конфессионал кескинликни янада оширади, ваҳоланки бу мазкур минтақада илгари ҳам қурбонларни келтириб чиқарди. Ҳозир бу кескинликни бартараф қилиб, провокациялардан қочиш лозим. Шу билан боғлиқ равишда Швейцария минтақа ҳукуматларини ушбу масалада бирга ишлашга чақиради”, - дейилади хабарномада.