Жаҳон | 01:42 / 05.01.2016
2842
1 дақиқада ўқилади

Сурия бўйича БМТ махсус элчиси ар-Риёд ва Теҳронда маслаҳатлашув ўтказади

БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура яқин кунларда Сурия масаласида Эрон ва Саудия Арабистони муносабатларини ёмонлашувини таҳлил қилиб чиқади. Бу ҳақда журналистларга БМТ Бош котиби расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, айнан шу масала юзасидан эмиссар ар-Риёд ва Теҳронда маслаҳатлашув ўтказади.

"Махсус элчи ўзининг ташрифи давомида Саудия Арабистони ва Эроннинг Сурия масаласида Вена келишуви бўйича олиб бораётган жараёнларини таҳлил қилади. Де Мистура Саудия ва Эрон ўртасидаги зиддият жуда ёмон оқибатларга олиб келади, деб ҳисоблайди", - деди Дюжаррик.

Эслатиб ўтамиз, 3 январь куни ар-Риёд Эрон билан дипломатик алоқаларини узганлигини маълум қилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш