Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп сайловолди рекламасида ИШИД террористларидан нефтни тортиб олишга ваъда берди
АҚШ президентлигига номзод, миллардер Дональд Трампнинг 4 январь куни илк телевизион рекламасида ИШИД террористик гуруҳини “бошлиқсиз қолдириб”, террористлардан контрабанда йўли билан сотаётган нефтни тортиб олишга ваъда бергани ҳақида сўз боради.
“У ИШИДни тезда бошлиқсиз қолдириб, ундан нефтни тортиб олади”, - дейилади Айова ва Нью-Ҳэмпшир штатларида трансляция қилинадиган 30 сониялик роликда.
Рекламада Трамп Мексика билан чегарага ўз ҳисобидан девор қуриш йўли билан АҚШга ноқонуний муҳожирлар тўлқинларини тўхтатишга ҳам ваъда берилган. Рекламанинг ушбу қисмида муҳожирларнинг чегарани бузиб ўтиб, югураётган манзаралари тасвирланган.
Сиёсатчилар ваъдаларининг нақадар ҳақ эканини текширишга ихтисослашган PolitiFact сайти маълумотига кўра, орқа манзарада АҚШнинг эмас, балки Испаниянинг Мелилья анклавидаги Марокаш ва Испания ўртасида қуруқлик чегараси тасвирланган.
Трампнинг ўзи эса рекламага муҳтожлик сезмасада мазкур роликда фахрланишини маълум қилган. “Мен бу рекламадан фахрланаман. Билмайман у менга керакми-йўқ, бироқ ҳар эҳтимолга қарши”, - деди Трамп.