Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги янги қонунга кўра иккинчи фарзанд кўришни истаганлардан алоҳида рухсатнома талаб қилинмайди
Хитой ҳукумати иккинчи фарзанд кўришга рухсат берувчи қонун доирасида оилалар алоҳида рухсатномага эга бўлиши талаб қилинмаслиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар берган.
Октябрь ойида Хитой «бир оилага — бир фарзанд» сиёсатини расман бекор қилганди.
Қонун 2016 йилнинг 1 январидан кучга кирди. Бу қонунга кўра, Хитойдаги барча оилаларга иккита фарзандли бўлишга рухсат этилади.
Бу қонун имзоланган вақтда иккинчи фарзандни дунёга келтиришни истаган оилалар махсус рухсатномага эга бўлишлари кераклиги айтилганди.
Эндиликда эса, хитойликларга "эркин режалар тузишга" рухсат берилган.
Маълумот учун, Хитой аҳолисининг сони 1,3 миллиарддан ортиқ. Мамлакатда ўтган асрнинг 70-йилларидан бошлаб «бир оилага — бир фарзанд» сиёсати юритиб келинганди. Амалда мазкур қоида сўнгги йилларда аҳолининг учдан бирига нисбатан қўлланилаётган эди.
Мамлакатда фақат миллий озчилик вакилларига (эр-хотин ўз ота-оналарининг ягона фарзандлари бўлса), шунингдек, қишлоқ жойларда истиқомат қиладиган ва биринчи фарзанди қиз бўлган кўплаб оилаларга биттадан ортиқ бола орттиришга рухсат берилар эди.
Натижада Хитойдаги туғилишни чеклаш сиёсати оқибатида сўнгги йилларда мамлакатда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони қисқарганди.
Хитой оилаларига икки фарзанд кўришга ижозат берилди
Хитойда 2 фарзанд кўришга рухсат берувчи қонун лойиҳаси имзоланди