Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдан сўнг Ҳиндистонда ҳам уяли алоқа фойдаланувчилари сони 1 млрд нафардан ошди
Ҳиндистон 2015 йилда Хитойдан кейинги мобиль алоқа хизматларидан фойдаланувчилар сони 1 миллиарддан ошган иккинчи мамлакатга айланди, дея маълум қилди Алоқа ва коммуникация вазири Рави Шанкар Прасад 5 январь куни.
“Ҳиндистон рамзий бир миллиардинчи чегарани октябрь ойидаёқ босиб ўтган эди, 2015 йил охирига келиб эса мобиль алоқа хизматларидан фойдаланувчилар сони тахминан 1,1 млрд нафарга етди, - деди у. – Натижада мамлакат мазкур кўрсаткич бўйича Хитойдан кейинги иккинчи позицияга чиқиб олди”.
Вазирнинг қайд этишича, Ҳиндистон мобиль телефония бозорининг илдамлик билан олдинга силжишига 12та асосий операторнинг ўз харажатларини кескин қисқартириш ва хизмат кўрсатиш нархларини туширишга киришгани сабаб бўлди.
Алоқа вазирлиги маълумотларига кўра, Ҳиндистонда ҳар чоракда уяли алоқа фойдаланувчилари сони ўртача 10-15 млн нафарга ортади. 2015 йилнинг октябрь ойида эса биратўла 7 миллион янги абонент ушбу сафга келиб қўшилди.