Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2015 йилда Германияда 1,1 миллион қочқин рўйхатдан ўтди
Германияда 2015 йилда қарийб 1,1 миллион қочқин рўйхатдан ўтди, уларнинг 428,5 минг нафарга яқини сурияликлардир. Бу ҳақда чоршанба, 6 январь куни мамлакат ИИВ баёнотига таяниб ТАСС хабар қилди.
Сурияликлар билан бир қаторда мамлакатга Афғонистон (154 минг) ва Ироқ (122 минг) фуқаролари ҳам қочқин сифатида рўйхатдан ўтган. Таъкидланишича, Германия шу вақтга қадар бу қадар кўп бошпана изловчиларни қабул қилмаган.
“Бундай катта миқдордаги оқим (қочқинлар) сабабли биз сўнгги вақтларда ҳали дуч келмаган чақириқлар қаршисида қолдик”, - деди Германия ИИВ раҳбари Томас де Мезьер.