Фан-техника | 14:43 / 06.01.2016
5951
1 дақиқада ўқилади

CES-2016: Oree Stylograph — мисдан ясалган “ақлли ручка”

Лас-Вегасдаги CES-2016 кўргазмасида соф мисдан тайёрланган Oree Stylograph “ақлли ручка”си намойиш этилади.

 Қурилма Bluetooth ёрдамида Android ёки iOS орқали бошқариладиган смартфон билан “мулоқот”га киришиб, фойдаланувчи махсус қоғозга ёзаётган маълумотларни мобиль иловага етказиб беради.

Ручка учун мўлжалланган махсус қоғозда Oree Stylograph камераси кузатиши учун чизиқ ва нуқтачалар жойлаштирилган бўлиб, уларни ҳисоб-китоб қилиш орқали ёзув рақамлаштирилади. Оддий қоғозга ҳам ёзиши мумкин, лекин камера уни “ўқимайди”.

Қоғознинг 190 саҳифаси 25 доллар бўлса, қурилма — ручка ва ён дафтар 420 долларга баҳоланган.