Жаҳон | 18:44 / 06.01.2016
7073
1 дақиқада ўқилади

Дания ТИВ Саудиядаги қатллар ҳақида: танқид учун одамнинг боши олинмаслиги керак

Дания ташқи ишлар вазири Кристиан Йенсен Теҳронга расмий ташрифи чоғида Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашув ўтказди, деб хабар беради Fars News агентлиги.

Учрашув чоғида Руҳоний Саудия Арабистони Эрон билан дипломатик алоқаларни узиш йўли билан қатлларнинг нотўғри ва жинояткор эканлигини яширмоқчи бўлаётганини яна бир бор таъкидлаб ўтди. Ўз навбатида, Йенсен Саудияни бу масалада танқид остига олди, жумладан, шиа илоҳиётчиси Нимр ан-Нимрнинг қатл қилинишини эсга олди.

“Танқид учун одамнинг калласи чопилмаслиги керак”, - деб таъкидлади Дания дипломатияси раҳбари.

“Бизнинг ўйлашимизча, дипломатия ва музокаралар давлатлар ўртасидаги муаммоларни ҳал қилишнинг энг яхши йўлидир, - қўшимча қилди Руҳоний. – Яқин Шарқ давлатлари минтақани террорчиликдан сақлаб қолиш учун бирлашмоғи лозим”.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш