Жаҳон | 18:37 / 06.01.2016
6092
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған ан-Нимрнинг қатл қилинишини Саудиянинг “ички иши” деб атади

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Саудия Арабистонида шиа илоҳиётчиси Нимр ан-Нимрнинг қатл қилиниши билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди. Мансабдорлар билан учрашув чоғида Эрдўған қатллар Саудия Арабистонининг ички иши эканлигини таъкидлаб ўтган.

“Суриядаги фуқаролик урушида минглаб одамлар ҳалок бўларкан, жим турганлар энди Саудия Арабистонида бир кишининг қатл қилиниши атрофида шовқин кўтармоқда”, - унинг сўзларини келтиради Reuters агентлиги.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш