Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Форс кўрфазидаги араб давлатлари 9 январь куни Эрон билан муносабатлар мавзусида мажлис ўтказади
9 январь куни Форс кўрфази бўйидаги Араб давлатлари ҳамкорлиги кенгаши аъзолари бўлган Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА, Кувайт, Уммон ва Қатар мамлакатларининг Ташқи ишлар вазирлари иштирокида йиғилиш ўтказилади. Бу йиғилиш Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ташкил этилади ва унда минтақада кейинги кунларда юзага келган вазият муҳокама қилинади.
"Кенгашнинг ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги навбатдаги йиғилиши шанба куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади ва унда Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчихонасига уюштирилган ҳужум оқибатлари муҳокама қилинади", дейилган Рейтер хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2 январь куни Саудия Арабистони ҳукумати томонидан 47 киши, шу жумладан, таниқли шиа тарғиботчиси Нимр ан-Нимрнинг қатл этилганини эълон қилди.
Шу куни Теҳрондаги оммавий тартибсизликлар натижасида Саудия Арабистони элчихонаси вайрон қилинди.
3 январь, якшанба куни Саудия Арабистони Эрон билан дипломатик алоқаларни узганлигини билдирди.
Шундан сўнг, Баҳрайн ва Судан Эрон элчилари ва дипломатларини ўз ҳудудидан чиқариб юборишга киришди, БАА ва Кувайт эса Эрондан ўз элчисини чақириб олди.
Араб давлатлари лигаси Саудия Арабистони сўровига кўра 10 январь куни шошилинч мажлис ўтказади