Жаҳон | 19:07 / 06.01.2016
3995
1 дақиқада ўқилади

Германия ТИВ КХДР элчисини ядровий синов ўтказилгани юзасидан изоҳ сўраш учун чақирди

Германия Ташқи ишлар вазирлигига Шимолий Корея элчиси расмий Пхеньяннинг водород бомбасини синовдан ўтказгани ҳақидаги ахборотга изоҳ сўраш мақсадида чақирилди. Бу ҳақда РИА Новости ахборот агентлиги хабар берган.

Германия ТИВ вакили Мартин Шефернинг маълум қилишича, агар бу маълумот элчи томонидан тасдиқланса, германияликлар ҳам бу воқеага ўз муносабатини билдиради.

Бугун Шимолий Корея ҳукумати мамлакат шимоли-шарқида водород бомбасини муваффақиятли тарзда синовдан ўтказганини маълум қилганди.

БМТ ХК фавқулодда мажлис ўтказиб, КХДРда водород бомбаси синовдан ўтказилганини муҳокама қилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш