Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
iPhone смартфонларини ишлаб чиқариш камайтирилиши тўғрисидаги хабардан сўнг Apple акциялари арзонлади
Янги iPhone смартфонларини ишлаб чиқариш ҳажми камайиши тўғрисидаги хабарлардан сўнг Apple акциялари арзонлашди, дея хабар бермоқда Rambler News Service.
Котировкалар 2,8 фоизга камайиб, битта акция баҳоси 102,42 долларга арзонлади. Йил бошидан буён эса корпорация капитализациясининг 4,6 фоизини йўқотди. Бу қарийб 28 миллиард доллар демакдир.
Япониянинг Nikkei нашри маълумотига кўра, йилнинг биринчи чорагида Apple компанияси iPhone смартфонлари моделларини ишлаб чиқаришни 30 фоизга камайтиради.
Бу сотилмай қолган кўп миқдордаги iPhone 6s ва 6s Plus смартфонлари билан боғлиқ.
Ишлаб чиқаришнинг қисқариши сотувчиларга ўзларидаги маҳсулотларни сотиш имконини беради, деб ҳисобланмоқда.