Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кечки дайжест: Корея ярим оролидаги танглик, Саудия ва Эрон, нефть ва рублнинг арзонлашиши ҳамда куннинг бошқа хабарлари
Kun.uz сайти одатдаги каби куннинг асосий воқеаларини эслатиб ўтади.
Бугун Шимолий Кореянинг дунё ҳамжамиятига навбатдаги таҳдиди амалга оширилди. Ким Чен Ин генераллари водород бомбасини синовдан ўтказишди.
Шунингдек, Яқин Шарқдаги мураккаб вазият сақланиб қолмоқда.
Нефть ва рубль қадрсизланишда давом этиб, янги рекордлар қайд этилмоқда.
Бугун шунингдек, жаҳонда Туркия-Россия, Россия-Украина, Сурия-ИШИД муносабатларига оид янги ўзгаришлар ҳақида хабарлар берилди.
КХДРнинг водород бомбаси

Шимолий Кореяда ядро полигони жойлашган ҳудудда зилзила кузатилди
КХДР водород бомбаси синови муваффақиятли ўтганини тасдиқлади
КХДР ядро қуроли фақатгина унинг суверинети бузилганда қўлланишини маълум қилди
АҚШ ва Жанубий Корея КХДРнинг водород бомбасини синовдан ўтказишини қоралаб чиқди
Хитой КХДРнинг водород бомбасини синовдан ўтказишини кескин танқид қилди
БМТ ХК фавқулодда мажлис ўтказиб, КХДРда водород бомбаси синовдан ўтказилганини муҳокама қилади
Жанубий Корея КХДРнинг водород бомбасини "синовдан ўтказиши жараёни"ни намойиш қилди
Германия ТИВ КХДР элчисини ядровий синов ўтказилгани юзасидан изоҳ сўраш учун чақирди
Саудия Арабистони-Эрон

Саудиялик шаҳзода Эронга инвестиция киритишни тўхтатди
Форс кўрфазидаги араб давлатлари 9 январь куни Эрон билан муносабатлар мавзусида мажлис ўтказади
Баҳрайнда Эрон билан алоқадор жангарилар гуруҳи қўлга олинди
ОАВ: Яна бир мамлакат Эрон билан дипломатик алоқаларни узди
Араб давлатлари лигаси Эрондан араб давлатларининг ишларига аралашишни тўхтатишни талаб қилди
Эрдўған ан-Нимрнинг қатл қилинишини Саудиянинг “ички иши” деб атади
Брент нефть - 35, доллар/рубль-74

Саудия Арабистони Европа бозори учун нефть нархларини кескин тушириб юборди
Brent нефтининг бир баррели 35 долларлик кўрсаткичдан пастлади
Россияда доллар курси кейинги 1 йил ичида илк марта 74 рублдан ошди
Асаднинг тақдири ҳал қилинди

АҚШ Асад 2017 йил мартида президентликдан кетишини белгилаб берди
Сурия мухолифати ҳукумат билан музокаралар арафасида бир қатор талабларни илгари сурди
Шунингдек, куннинг бошқа муҳим хабарлари:
Дания ТИВ Саудиядаги қатллар ҳақида: танқид учун одамнинг боши олинмаслиги керак
Swiss Capital Ўзбекистонда янги текстиль заводини қуради
Саудия адлия вазири: бизнинг суд тизими очиқ ва шаффофдир
Назарбоев: Қозоғистонда коррупцияга қарши кураш кун сайин тизимлашиб боради
Меркель Кёльнда аёлларга уюштирилган ҳужумга “қаттиқ жавоб” қайтаришни талаб қилди
Украина Россияни БМТ халқаро судига бериши мумкин
China Nonferrous Gold Тожикистондан қазиб олинган олтиндан биринчи ёмбиларни ишлаб чиқарди