Жамият | 10:46 / 06.01.2016
5118
1 дақиқада ўқилади

Марҳамат туманида “Шодиёна” маданият ва аҳоли дам олиш маркази ишга тушди

Андижон вилояти Марҳамат туманида “Шодиёна” маданият ва аҳоли дам олиш марказининг байрам кунларида ишга тушиши қишлоқ аҳли учун ажойиб Янги йил совғаси бўлди.

Замонавий кўринишга келган ва барча қулайликларга эга ушбу масканнинг таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 500 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланган. 

Очилиш маросимида сўз олган туман ҳокими Хурсандбек Султонов ва бошқа мутасаддилар муҳташам бинонинг капитал таъмирланишида сидқидилдан меҳнат қилган “Яхшилик сари” жамияти бунёдкорларига миннатдорчилик билдириб, туман аҳлини маданий марказнинг ишга тушиши муносабати билан қутлади.

Масканнинг томоша залида туман бадиий ҳаваскорлари ҳамда вилоятнинг таниқли санъаткорлари томонидан катта концерт дастури намойиш этилди.
Элмурод ЭРМАТОВ, Андижон вилояти

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш