Жаҳон | 19:46 / 06.01.2016
9599
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Яна бир мамлакат Эрон билан дипломатик алоқаларни узди

Жибути Эрон билан дипломатик алоқаларни узди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги маҳаллий телеканалларга асосланган ҳолда хабар берди.

"Жибути Эрон билан дипломатик муносабатларни тўхтатди", дейилган телеканаллардан бирида давлат амалдорига асосланган ҳолда.

Бундан олдинроқ, Саудия Арабистони Эрондаги ўз элчихонасига уюштирилган ҳужум БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан кўриб чиқилишини сўраганди.

Шу тариқа, Саудия Арабистони ортида Эрон билан алоқаларини узган мамлакатлар сафи 3тага етди: Баҳрайн, Судан ва Жибути. БАА ва Кувайт эса Теҳрондаги элчиларини чақириб олган. Малайзия Эрондан ўз ҳудудидаги дипломатлар хавфсизлигини таъминлашни талаб қилган.