Ўзбекистон | 16:33 / 06.01.2016
7111
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда дори воситалари тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири кучга кирди

Ислом Каримов 4 январь куни “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунга имзо чекди.

Мазкур ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йилнинг 2 декабрида қабул қилиниб, Сенат томонидан 4 декабрда маъқулланган эди.

Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни кўзда тутувчи “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири 2016 йилнинг 4 январидан кучга кирди. Қонуннинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.