Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга Исроил фармацевтикаси вакиллари ташриф буюрди
“Ўзфармсаноат” АК бошқаруви раиси М. Дўсмуратов 2015 йилнинг 22 декабрь куни Исроил делегацияси билан учрашув ўтказди. Делегация таркибига Yaad Consulting and Management Services Ltd. директори И. Шрем, Тель-Авивдаги “Ассута” шифохонаси асосчилари Д.Оппенхайм ва Б. Гольдвассер, Evia компанияси директори П. Туваль кирган эди.
“Ўзфармсаноат” матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашув давомида исроиллик меҳмонларга компания ҳақида ахборот тақдим этилган, шунингдек, соҳани ривожлантириш йўлида охирги йилларда олиб борилган ишлар эсга олинган.
Шунингдек, фармацевтика соҳасининг энг истиқболли йўналишларидан бири бўлмиш ўсимлик хом ашёси асосидаги дори воситалари ишлаб чиқаришни кўпайтириш хусусида маълумот берилган.
Исроил вакиллари Ўзбекистонда мазкур соҳа билан шуғулланувчи субъектларга тақдим этиладиган имтиёз ва преференциялар ҳамда айни пайтда долзарб бўлиб турган инвестицион лойиҳалар билан таништирилган.Таъкидланишича, учрашув якунларига кўра Исроил делегацияси ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятини билдирган.