Технология | 12:58 / 06.01.2016
12914
1 дақиқада ўқилади

Parrot компанияси хонаки гулларни парвариш қилувчи “ақлли тувак” тақдимотини ўтказди

Лас-Вегасда ўтаётган CES-2016 кўргазмаси чоғида дронлари билан машҳур Parrot компанияси Pot номли “ақлли гултувак” тақдимотини ўтказди.

Parrot Pot’нинг вазифаси хонаки гулларни парваришлашдир. Бунинг учун гаджетга кислота, ҳарорат, ёруғлик ва намлик датчиклари ўрнатилган бўлиб, шу орқали у гулларнинг аҳволини кузатиб туради. Бундан ташқари, махсус пуркагичлар орқали у гулларга 2.2 л гача сув сепа олади.

Дастурий таъминотга 8 минг турдаги хонаки гуллар ҳақида ахборот юкланган, шу боис у қандай гулни қандай парвариш қилишни билади, шунингдек, бу борада хўжайинга маслаҳат бериб туради.

Гултувак прототипи ўтган йилги CES’да намойиш этилган эди. Бу сафар эса серияли вариант кўрсатилди – уни шу йилнинг апрель ойидан бошлаб АҚШда 100 долларга сотиб олиш мумкин.