Жаҳон | 11:23 / 06.01.2016
4426
1 дақиқада ўқилади

Пентагон: Афғонистонда ўққа тутилган АҚШ ҳарбийлари маҳаллий аскарларни тайёрлаётган эди

Сешанба куни Афғонистонда ўққа тутилган АҚШ ҳарбийлари Ҳилманд вилоятида махсус отрядларни тайёрлаётган эди. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Питер Кук журналистлар билан учрашув чоғида маълум қилди.

Кук илгари матбуотда келтирилган маълумотларни тасдиқлаб, ҳарбий хизматчилардан бири ҳалок бўлганини, икки нафари эса жароҳат олганини маълум қилди.

“Билишимча, афғонлар ичида ҳам ярадорлар бор”, - қўшимча қилди у.
Айтилишича, уларга ёрдамга иккита ҳарбий-тиббий вертолёт юборилган, аммо учар аппаратлардан бири ўққа тутилгани боис базага қайтишга мажбур бўлган.