Ўзбекистон | 19:22 / 06.01.2016
14883
3 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилояти - “Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси” акциясида етакчи

"Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси" акциясида овоз беришнинг вилоятлар бўйича натижалари эълон қилинди.

"Акцияда Самарқанд вилояти рейтинг юзталигида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Бу табиий ҳол, албатта. Зеро, “сайқали рўйи замин” бўлган кўҳна ва навқирон шаҳар Мовароуннаҳрнинг пойтахти бўлганлигини Регистон майдонидаги осори атиқалар ҳам тасдиқлаб турибди. Шунингдек, қадим Афросиёб шаҳрининг ноёб топилмалари ҳам Самарқанд шаҳрининг кураи арзимизда қадимийлигининг ёрқин далилидир", дейилади ZiyoNET матбуот хизмати хабарида.

Овоз олиш ҳисобига кўра 2016 йилнинг 6 январидаги маданий мерос объектларининг юзталигига эътибор берсак:

Регистон ансамбли 2832

Улуғбек обсерваторияси 743

(Гўр-Амир) Амир Темур мақбараси 741

Юқоридагилар юзта маданий-мерос объектларининг юқоридаги учинчи ўрнини эгаллашмоқда.

Имом Бухорий мажмуаси 97

Амир Темур жомеъ масжиди (иккинчи номи Бибихоним масжиди) 85

(Абди Берун) Хўжа Абди Берун ансамбли 78

Шоҳи Зинда мажмуаси 71

Самарқанд шаҳрининг еттилигида келтириб ўтилган маданий мерос объектлари келтирилган.

Қолган моддий ва номоддий маданий мерос объектлари эса қуйидагича овоз олган:

Афросиёб тепалиги қадимий шаҳри 67

Ҳазрат Довуд ғори 54

(Омон Қўтон) Омонқўтон ғори (Шер ғори) 52

Тиллакори мадрасаси 51

(Ҳазрат Дониёл) Хожа Дониёр мақбараси 49

Темур Дарвозаси 47

Шердор мадрасаси 45

Ҳазрати Хизр масжиди 43

Миро Улуғбек мадрасаси 42

Самарқанд қоғози 42

Шайтон жига 39

“Чорчинор” “Чор Чинор” боғи 40

Чўпонота тепалиги 38

Руҳобод мақбараси 37

Хўжа Аҳрор валий жомеъ масжиди 37

Нодир (Девон беги) Девонбеги мадрасаси 36

Оқсарой мақбараси 36

(Мотрудий) Мотурудий мақбараси 35

(Самарқанд шаҳар “Афросиёб” тарихий музейи) Самарқанд шаҳар тарихи - “Афросиёб” музейи 33

Махдуми Аъзам мажмуаси 33

Самарқанд вилоят Ўлкашунослик музейи 33

(Ишратхона мақбараси) Аштратхона мажмуаси 33

Амир Темур боғлари 32

Хўжа Зиёмурод масжиди 30

Хўжа (Абду-Дорун) Абду Дарун мақбараси 30

Садриддин Айний уй-музейи 29

Бир ой мобайнида Самарқанд вилоятидаги маданий мерос объекларига овоз бериш жараёнида бир қанча ўзгаришлар бўлди: Улуғбек обсерваторияси учинчи ўриндан иккинчи ўринга чиқиб, (Гўри Амир) Амир Темур мақбарасининг ўрнини эгаллади. (Гўри Амир) Амир Темур мақбараси эса учинчи ўринга тушди.

Чўпон ота (Чўпон Ота) тепаликлари икки ўринга кўтарилди.

Таъкидлаш жоизки, Самарқанд вилоятидаги 33 объект юзталикнинг биринчи 35 тасида турибди.

Сиз ҳам моддий ва номоддий мерос объекларимизга овоз берувчи акцияда қатнашинг. Зеро, сизнинг овозингиз рейтинг натижасини белгилайди.