Жаҳон | 09:18 / 06.01.2016
7131
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея сув ости кемасида баллистик ракета синовини ўтказгани маълум бўлди

Шимолий Корея 2015 йилнинг декабрида сув ости кемаси ёрдамида баллистик ракеталарнинг навбатдаги синовларини ўтказди. Бу ҳақда Рёнҳап агентлиги Сеул ҳукуматидаги ахборот манбасига таяниб хабар берди.

“Биз ўтган ойда Шимолий Кореянинг сув ости кемасидан баллистик ракета учирганини қайд этдик”, - деди ахборот манбаси. Унинг сўзларига кўра, парвоз муваффақиятли босқичгача чиқмаган.

Бундан аввалроқ эса Шимолий Кореянинг Янгандо провинциясидаги Пхунгери ядро полигонида ер ости силкиниши қайд этилгани хабар қилинган эди. Жанубий Корея метеохизмати хабарига кўра, зилзила сунъий характерга эга бўлиб, унинг магнитудаси 4,2 баллни ташкил этган.

Рёнҳап маълумотига кўра, Корея Республикаси президенти маъмурияти вазиятни, жумладан, ядро қуроли синови ўтказилгани эҳтимолини ўрганмоқда.