Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:48 / 06.01.2016
6782
1 дақиқада ўқилади
Синдзо Абэ: Япония КХДРга водород бомбасини синовдан ўтказгани учун қатъий жавоб беради
Япония бош вазири Шиндзо Абэ Япония Шимолий Кореяга ядро қуролларини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани бузгани учун қатъий жавоб қайтаришини маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters.
У КХДР томонидан ўтказилган сўнгги ядро синовини Япония хавфсизлиги учун таҳдид деб атади. Бош вазирнинг таъкидлашича, Япония КХДРнинг ядро синовларини ўтказишига мутлақо чидаб тура олмайди.
Бундан аввалроқ эса Япония ҳукумати ҳам КХДРнинг ядро қуролини синовдан ўтказгани муносабати билан миллий хавфсизлик кенгаши мажлисини ўтказгани ҳақида хабар қилинган эди.