Жаҳон | 10:03 / 06.01.2016
5777
1 дақиқада ўқилади

Сурия мухолифати ҳукумат билан музокаралар арафасида бир қатор талабларни илгари сурди

Сурия мухолифати ҳукумат билан музокаралар арафасида бир қатор талабларни илгари сурди.

Мухолиф етакчиларнинг БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистурага етказишича, расмий Дамашқ ўзаро ишончли мустаҳкамлаш йўлида қадамлар ташлаши, шу жумладан, тутқунларни қўйиб юбориши ва тинч аҳоли яшайдиган туманларга бомба ташлашни тўхтатиши лозим.

Reuters агентлигининг мухолифат ичидаги манбаларига таяниб маълум қилишича, де Мистура билан учрашув чоғида илгари сурилган талаблар 18 декабрь куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши қабул қилган резолюцияга мувофиқ келади.