Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Swiss Capital Ўзбекистонда янги текстиль заводини қуради
Швейцариянинг Swiss Capital компанияси 2018 йил сўнгига қадар Сурхондарё вилоятида янги текстиль комплекси қурилишини тугаллайди, дея хабар бермоқда Sputnik агентлиги “Ўзбекенгилсаноат”даги ахборот манбасига таянган ҳолда.
Айни пайтда Швейцария ва Ўзбекистон томони бизнес-режа ва лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари(ТИА)ни тайёрламоқда.“Сармоя ҳажми ва корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати 2016 йил биринчи чораги охирага қадар тайёр бўладиган ТИА тасдиқланганидан сўнг аниқланади. Қурилиш ишлари эса йил охиридан бошланиши мумкин.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 80 фоиздан зиёди Россия ва Евроиттифоқ мамлакатларига экспорт қилинади”, - дея қайд этди ахборот манбаси.Швейцария компанияси биринчи босқичда Сурхондарёда йигирувни йўлга қўйса, иккинчи босқичда юқори сифатли чойшаблар тайёрланади.