Жаҳон | 09:57 / 06.01.2016
6988
1 дақиқада ўқилади
Украина Россияни БМТ халқаро судига бериши мумкин
Украина адлия вазири Павел Петренко мамлакат БМТ халқаро судига мурожаат қилиб, Россияни БМТнинг террорчиликни қўллаб-қувватлашга қарши конвенциясини бузганликда айблашга тайёрлигини баён қилди. Бу ҳақда у Украинанинг “5-канал”ига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Вазирнинг таъкидлашича, Киев даъво аризаси учун зарур ҳужжатларни тўплаб бўлган.
“Кейинги йилда биз БМТ халқаро судида катта иш бошлаймиз, унда Украина Россияга террорчиликни қўллаб-қувватлашга қарши конвенцияни бузганлик айбини қўяди”, - тушунтирди Петренко.