Жаҳон | 23:16 / 06.01.2016
6120
1 дақиқада ўқилади

Украинада инфляция 20 йиллик рекордни янгилади

Украинада инфляция 2015 йилда 43,3 фоизга ўсди ҳамда охирги 20 йил ичидаги энг максимал кўрсаткичга етди, деб хабар бермоқда Украина статистика давлат хизмати маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда RNS. 

Бир йил ичида табиий газ энг кўп миқдорда, яъни 3,7 баробарга, иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти 78,4 фоизга, электр энергия 66,9 фоизга, сабзавотлар 66,7 фоизга, ёғ ва тухум 59,4 фоизга, спиртсиз ичимликлар 57,8 фоизга қимматлаган.

2015 йилда саноат ишлаб чиқариш нархлари 25,4 фоизга кўтарилиб кетди.
Декабрда инфляция ноябрга нисбатан 0,7 фоизгача секинлашган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш