Жаҳон | 12:50 / 06.01.2016
8217
1 дақиқада ўқилади

Хитой КХДРнинг водород бомбасини синовдан ўтказишини кескин танқид қилди

Расмий Пекин Шимолий Корея водород бомбасини синовдан ўтказгани ҳақидаги ахборотга муносабат билдирди.

Рейтер агентлиги хабарига кўра, Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги шу бўйича чиқиш қилган.

Хитой дипломатияси вакили Хуа Чуньминнинг маълум қилишича, расмий Пхеньян ўз тажрибаси режаси ҳақида Пекинни огоҳлантирмаган.

Расмий Пекин Корея яриморолидаги кескинликни юмшатиш бўйича халқарор ҳамжамият билан ҳамкорликни бошлаш нияти ҳақида маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, КХДР водород бомбасини синовдан ўтказгани 6 январь куни маълум бўлди. Шимолий Корея шундай қуролга эга эканлиги ҳақида мамлакат етакчиси Ким Чен Ин 2015 йил декабрь ойида эълон қилганди.